Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Ҳалок бўлгур инсон-а! Бунчалар кофир бўлмаса! (Оллоҳ) уни қай нарсадан яратди ўзи?! Уни бир (ҳақир) нутфадан яратиб, сўнг уни(нг она қорнидаги ривожини ва ой-кунини) белгилаб қўйди-ку! Сўнгра унга (она қорнидан чиқиш) йўлини осон қилди. Сўнгра унга ўлим бериб, қабрга киритди (яъни бошқа ҳайвонлар сингари унинг жасадини ер юзида қолдириб, йиртқичларга ем қилиб қўйгани йўқ). Сўнгра Ўзи хоҳлаган вақтида уни яна қайта тирилтирур. Йўқ, у (кофир кимса Оллоҳ) ўзига буюрган бирон нарсани адо қилмади. Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсин-чи! Биз (осмондан) сув-ёмғирни қуйдирдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар билан) ёрдик. Сўнг Биз унда дон-дунни, узум ва кўкларни, зайтун ва хурмоларни, қуюқ дарахтзор боғларини, мева-чеваю, ўт-ўланларни ундириб-ўстириб қўйдик-ку!“     [80:17-31]


Маълум тартибда қофияланиб туриб, бошқа қофияга ҳам ўтиб кетади. Мана бу ҳолатда бир қофияда бўла туриб:


فَإِذَا نُقِرَ فِي النَّاقُورِ
۩ فَذَلِكَ يَوْمَئِذٍ يَوْمٌ عَسِيرٌ۩ عَلَى الْكَافِرِينَ غَيْرُ يَسِير
– „Чунки қачон (қиёмат қойим бўлгани ҳақида хабар бериб) бурғу чалинганида, ана ўша кун қийин Кундир! Кофирларга осон бўлмаган (Кундир)“,           [74:8-10]
бошқа қофияга ўтиб кетади:


ذَرْنِي وَمَنْ خَلَقْتُ وَحِيدًا
۩ وَجَعَلْتُ لَهُ مَالاً مَمْدُودًا ۩ وَبَنِينَ شُهُودًا ۩ وَمَهَّدْتُ لَهُ تَمْهِيدًا۩ ثُمَّ يَطْمَعُ أَنْ أَزِيدَ ۩ كَلاَّ إِنَّهُ كَانَ لآيَاتِنَا عَنِيدًا ۩ سَأُرْهِقُهُ صَعُودًا۩
– „(Эй Муҳаммад), Мен сўққабош ҳолида яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг! Мен унга кенг-мўл мол-давлат ва (доимо ёнида) ҳозиру нозир ўғилларни (ато) қилдим. Яна унга (ҳаётнинг барча неъматларини) қулай-осон қилиб қўйдим. Сўнгра у яна зиёда қилишимни тамаъ қилур. Йўқ, (унинг тамаъси беҳудадир)! Чунки у Бизнинг оятларимизга қаршилик қилгувчидир. Яқинда Мен уни бир харсанг тошга (яъни ўтиб бўлмас тўсиққа) дучор қилажакман!“ [74:11-17]
Кейинги оятда эса бу қофиядан воз кечиб, бошқасига ўтади:


إِنَّهُ فَكَّرَ وَقَدَّرَ
۩ فَقُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ۩ ثُمَّ قُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ ۩ ثُمَّ نَظَرَ۩ ثُمَّ عَبَسَ وَبَسَرَ۩ ثُمَّ أَدْبَرَ وَاسْتَكْبَرَ ۩
– „Чунки у (Қуръонни эшитгач, бу илоҳий Китобга қандай туҳмат қилиш тўғрисида) ўйлади, режа тузди. Ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?! Яна ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?! Сўнгра у (ўйлаган режаларига) қаради. Сўнгра (Қуръондан бирон айб топа олмагач, пешонасини) тириштирди ва (афтини) буриштирди. Сўнгра (Ҳақдан) юз ўгирди ва кибр-ҳаво қилди“.                                                                 [74:18-23]


Қуръоннинг шу тарзда ўрганиб чиқилса, унинг арабларнинг икки хил услуби бўлган шеър ва насрнинг бирортасига ва инсониятнинг сўзига ўхшамаслигини кўриш мумкин.

 

120-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260